62 ёшли Жеки Чан хурсандлигидан кўзига ёш олди

  • Жалоба на материал
  • Автор: TezkorPRO
  • Дата: 08.02.2017
  • Просмотров : 356
  • Коммент: 0

Хитой телевидениеси Жеки Чан каскадаёрлар гуруҳи ташкил этилганининг 40 йиллигига бағишлаб тайёрлаган Ace vs Ace телекўрсатувида актёр собиқ каскадёрлари билан учрашиб, қувончдан кўз ёшларини тия олмади, деб хабар берди “Аfisha.mail.ru” нашри. 

Жеки Чан студияга янги каскадёрлар гуруҳи билан ташриф буюрди. Телебошловчи эса унга собиқ каскадёрлар гуруҳининг видеомурожаатини намойиш қилди. Улар Жеки Чанга миннатдорчилик билдириб, энг эсда қоларли воқеаларни ёдга олишди. Шундан кейин собиқ каскадёрлар бирин-кетин студияга кириб келишди. Уларнинг студияга кириб келиши Жеки Чан учун кутилмаган сюрприз бўлди, у хурсанд бўлганидан кўзига ёш олди.

62 ёшли Жеки Чан 2015 йилнинг ноябрь ойида кинематография соҳасига қўшган ҳиссаси учун “Оскар” мукофотига сазовор бўлган. Актёр жанг саҳналарини мустақил равишда ўзи саҳналаштиради.



Раздел: Шоу-бизнеса
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
КОММЕНТАРИИ НА САЙТЕ
ДОБАВИТЬ КОММЕНТАРИЙ
Имя:*
E-Mail:*
b i u color hide l c r
emo
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.