Афғонистонда қашшоқ оилалар фарзандларини сотишга мажбур бўлмоқда

  • Жалоба на материал
  • Автор: TezkorPRO
  • Дата: 11.01.2016
  • Просмотров : 442
  • Коммент: 0
Афғонистоннинг айрим вилоятларида ночорлик шу даражага етиб келдики, айрим оилалар қорин тўйдириш учун ўз фарзандларини сотишга мажбур бўлмоқда. Болалар савдоси очиқ-ойдин, марказий бозорларда олиб борилмоқда. Pajhwok ахборот агентлиги асосан ўзбеклар яшайдиган Маймана шаҳри бозоридаги мана шундай "савдо” ҳақида видеорепортаж тайёрлади.
Видеода юзи ёпилган аёл 4 яшар фарзандини сотиб юбориши акс этган. Бола учун савдолашилади, 12 минг афғоний нархи белгиланади, сўнг у машинада олиб кетилади. Таъкидланишича, Паштункот туманининг Орлот қишлоғида истиқомат қилувчи оила шундай қадамни ташлашга мажбур бўлган. Оила бошлиғи Шермуҳаммад оғир муҳтожликда яшаганлари боис бола боқишга имкониятлари йўқлигини қайд қилиб ўтди.
Кекса майманаликлардан бири Искандар Осиф интервью бераркан, гап фақат оиланинг қорнини тўйдиришда эмас, балки фарзанднинг келажаги ҳақида ҳам кетаётганини тушунтирди: сотиб олувчи оилалар болаларнинг қорнини тўйдира олади, ўз оилаларида эса улар очдан ўлиши ҳам ҳеч гапмас.
Ҳозирликда ушбу ҳолатларни бартараф қилиш учун муҳтож оилаларга ун, гуруч, ёғ сингари бирламчи эҳтиёждаги озиқ-овқат моллари етказиш устида бош қотирилмоқда. Лекин барчани таъминлашнинг имкони йўқлиги боис ҳозирча Маймани маъмурияти бозорда бўлаётган бола савдосига кўз юммоқда, деб таъкидланади материалда.


Раздел: Новости мира
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
КОММЕНТАРИИ НА САЙТЕ
ДОБАВИТЬ КОММЕНТАРИЙ
Имя:*
E-Mail:*
b i u color hide l c r
emo
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.