Ажрашаётган оилаларнинг номи ТВда эълон қилиниши айтилган эди, бироқ...

  • Жалоба на материал
  • Автор: TezkorPRO
  • Дата: 21.12.2016
  • Просмотров : 382
  • Коммент: 0

Бугунги кунга келиб пойтахт Тошкентда 700 мингдан зиёд оила мавжуд. Сўнгги даврда амалга оширилган ишлар натижаси ўлароқ, 2016 йилнинг 11 ойида 1 минг 12 оила ажримдан сақлаб қолинган.

Сўнгги бир йил ичида Тошкент шаҳри оилавий ажримлар бўйича республикада рекорд ўрнатгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг собиқ раиси Элмира Боситхонова берган маълумотларга қараганда, Тошкент шаҳрида ажрим йилига 32 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич вилоятларда нисбатан камроқ, хусусан, Қорақалпоғистонда 8, Хоразмда 6, Сурхондарёда 9, Қашқадарёда 10, Бухорода 12, Жиззахда эса 14.
 
Бугун, 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида оила муносабатлари муаммоларини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда оила муносабатларини мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш масалалари танқидий кўриб чиқилди.

Тошкент шаҳар прокуратураси, ички ишлар, адлия, соғлиқни сақлаш бош бошқармалари вакиллари, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар ва туманлараро судлари раислари, туман ҳокимликлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати мутахассислари иштирок этган тадбирда оилавий ажримлар юзасидан мутасадди ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўллари таҳлил этилди.
 
Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Обидов, шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдураҳимова, Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари Р.Раҳмонов, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи А.Ғуломов ва бошқалар ёш оилаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оиланинг ижтимоий негизини мустаҳкамлаш, унинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, маънан етук, жисмонан соғлом фарзандларни вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 
 
Йиғилишда қайд этилишича, бугунги кунга келиб пойтахт Тошкентда 700 мингдан зиёд оила мавжуд. Сўнгги даврда амалга оширилган ишлар натижаси ўлароқ, 2016 йилнинг 11 ойида 1 минг 12 оила ажримдан сақлаб қолинган.
 
Йиғилишда оилавий ажралишларнинг олдини олиш, оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, эрта турмуш қуриш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ, оилавий низоларни бартараф этиш масалалари муҳокама этилди.
 
Тадбирда ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза этиш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш лозимлиги қайд этилди. 
 
Аввалги йиғилишларда Тошкент шаҳар ҳокими сўзга чиқиб, энди ашрашаётган оила вакилларининг исм шарифлари газетада эълон қилиниши, суратлари телевизорда кўрсатилиши, янги турмуш қурган келинларни 1 ой муддатда куёвнинг уйига “проспика”га олиниши, ресторанларда ФҲДЁдан ўтмаган ёшларнинг тўйи ўтказилмаслигига жиддий эътибор қаратилишини гапирган эди. Бироқ буларнинг ҳеч бири ҳозирча амалиётга тадбирқ этилмади. 


Раздел: Наши новости
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
КОММЕНТАРИИ НА САЙТЕ
ДОБАВИТЬ КОММЕНТАРИЙ
Имя:*
E-Mail:*
b i u color hide l c r
emo
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.