Россиялик таниқли кино ва театр актёри, режиссёр, «Бригада», «Жмурки», «Остров» каби сериал ва фильмларда бош қаҳрамон образини яратган Дмитрий Дюжев 3 февраль куни Тошкентга келгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик.
Дмитрий Дюжев, Раъно Шодиева ҳамда Карим Мирходиев 4-5 февраль кунлари Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг биринчи босқич талабаси Мухлиса Азизованинг ишчи номи «У» («Она») бўлган фильмида суратга тушди.
Бунгача Мухлиса Азизова «Геолог: Ўлимдан кучли» деб номланган фильмнинг лойиҳа муаллифи ҳамда «Тинчлик соҳили» деб номланган қисқа метражли фильмнинг постановкчи режиссёри сифатида кино олами вакиллари ҳамда мухлисларга яхши таниш.
“HD CINEMA”кинокомпанияси фильмни суратга олиш учун Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси павильонида фильм учун махсус декорация ҳозирланди.
Муҳташам декорацияда ҳар бир буюмга алоҳида эътибор қаратилгани эътиборга молик.
54 кишидан иборат катта жамоа икки кун мобайнида, узвий давомийлиги 15 дақиқага яқин давом этадиган ишчи номи «У» («Она») бўлган фильмни суратга олиш ишларини якунлашди.
Дмитрий Дюжев фильм сценарийси, мавзусидан тортиб, токи ижодий жамоанинг фаоллиги, юқори даражадаги ташкиллаштирилган ташкилотчилик ишларини алоҳида эътироф қилди.
Фильмнинг лойиҳа ҳамда ғоя муаллифи Абдужамил Содиқов, сценарий муаллифлари Дилмурод Масаидов, Мансур Васати, Оператор Дилмурод Турдибоев, Продюсер Ойбек Абдушукров
Фильмни овозлаштириш ва монтаж ишлари Москва шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
70 халқаро Кан кино фестивали учун суратга олинаётаган мазкур фильмнинг монтаж ва овозлаштириш ишлари қачон якунланиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
Журналист Феруз Муҳаммад Darakchi.uz нашри учун суратга олиш майдончасидан суратларни тақдим қилди.