Гулчеҳра Эшонқулова қайнонаси билан муносабатлари ҳақида гапирди

  • Жалоба на материал
  • Автор: TezkorPRO
  • Дата: 07.02.2017
  • Просмотров : 806
  • Коммент: 0

Актриса Гулчеҳра Эшонқулова-Шарапова журналист Жасур Ҳамроевнинг Facebook`даги саҳифаси мухлислари билан орқали мулоқот қилди. Мулоқотда актрисанинг турмуш ўртоғи Шароф Шарапов ҳам иштирок этди.

“Гулчеҳрадаги меҳр, унинг ҳар қандай вазиятда ҳам таслим бўлмаслиги меҳримни қозонган. Биз охиригача бирга бўлишга аҳд қилганмиз ва таслим бўлмаймиз”, дейди Шароф Шаропов рафиқасининг қайси хислати унга манзур бўлгани ҳақида гапирар экан.

“Биз нима сабабдан бирга бўлдик? Чунки бизнинг ҳаёт борасидаги қарашларимиз бир хил. Менинг мақсадим ҳам уларнинг мақсади ҳам оила қуриш эди. Оила учун курашдик. Севги-муҳаббат ўз йўлига, лекин оилани ҳамма нарсадан устун қўйдик”,— дейди Гулчеҳра Эшонқулова турмуш ўртоғининг сўзларини давом эттирар экан.

“Онангизнинг Гулчеҳра Эшонқуловага уйланганингизда қандай муносабат билдирган эди? Ҳозирда сизнинг оилангизга уларнинг муносабатлари қандай?” деган саволга Шароф ва Гулчеҳра қуйидагича жавоб берди:

“Онам билан муносабатимиз жуда яхши. Инсоннинг қалбига йўл топа билиш керак. Гулчеҳра онамнинг кўнглига йўл топа олган”, — дейди Шароф Шарапов.

“Қайнонам энг яқин дугонам. Кўз тегмасин. Ҳозир Самарқандда қайнонам биланман. Тожик тилини ўрганяпман”,— дейди Гулчеҳра.

Шунингдек, Гулчеҳра турмуш ўртоғидаги ҳурматга сазовор хислатлар ҳақида ҳам гапириб ўтди:

“Қизғанчиқлиги, рашкчилиги, жиддий, ҳаётда ўз мақсадига эга инсон эканлигини ҳурмат қиламан”.

Суҳбат давомида актрисанинг кўп сонли мухлислари нима учун кейинги пайтларда киноларда кўринмаётгани ҳақида сўради.

“Ҳозир мен оилали инсонман. Фарзандим ҳали жудаям кичкина. Айни пайтда унинг тарбияси билан бандман. Келгусида турмуш ўртоғим билан бирга кинодаги фаолиятимни давом эттириш ниятидаман”, деб жавоб берди Гулчеҳра Эшонқулова-Шарапова бу саволларга жавобан.

Маълумот учун, аввалроқ Гулчеҳра ва Шароф Шараповлар 17 февраль куни ўғиллари Амирбекка суннат тўйи қилиши ҳақида хабар берган эдик.



Раздел: Шоу-бизнеса
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
КОММЕНТАРИИ НА САЙТЕ
ДОБАВИТЬ КОММЕНТАРИЙ
Имя:*
E-Mail:*
b i u color hide l c r
emo
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.