Сўнгги кунларда ижод уммонига шўнғиган Ботир Яминов “Омад” деб номланган қўшиқ яратгани ва унга видеоклип тасвирга олдиргани ҳақида маълум қилган эдик. Бугун мазкур тарона юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочди. Илиқ фикрлар билан кутиб олинган таронанинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Шохжаҳон Эргашевга тегишли. Аранжировкасини эса Суннат Аҳмедов бажарган. Ботир Яминов мухлисларини икки карра хушнуд этиш ниятида композицияни видеоклипи билан бирга намойиш этмоқда. Ҳасан ва Ҳусан Атабаевлар режиссёрлигида тасвирга туширилган видеоклипни ҳозироқ томоша қилинг ва баҳо беринг.