Хонандалар Муниса Ризаева ва Адҳам Солиев Аҳмадбойга пул берганларданмиди?

  • Жалоба на материал
  • Автор: TezkorPRO
  • Дата: 17.07.2016
  • Просмотров : 440
  • Коммент: 0

Хонандалар Муниса Ризаева ва Адҳам Солиевнинг номи Аҳмадбойга пул берган таниқли санъаткорлар рўйхатидан қайд этилган эди.

 

Тошкент вилояти, Чиноз туманидан чиққан Аҳмадбойнинг кирдикорлари фош этилиб, қўлга олингач, ижтимоий тармоқлар, хусусан, Telegram мессенжерида сармоясини икки баробар қилиб олиш мақсадида унга пул берган таниқли санъаткорлар рўйхати тарқалди. Мазкур  рўйхатда Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Шерали Жўраев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Обид Асомов, Мирзабек Ҳолмедов, Сардор Раҳимхон, Раъно Ярашева, хонандалар Манзура Йўлдошева, Адҳам Солиев ва Муниса Ризаеванинг ҳам номлари зикр этилган. Бу рўйхат қанчалик ҳақиқатга яқин, санъаткорлар ҳақиқатан ҳам Аҳмаджон Турсубоев бошчилик қилган “молиявий пирамида” иштирокчисига айланганми ёки йўқ, буниси бизга қоронғу. Бу гап-сўзларга ойдинлик киритиш учун рўйхатда номлари келтирилган санъаткорлар интернет орқали одамларга юзланишяпти. Хонанда Адҳам Солиев ҳамкасби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошевнинг Instagram’даги саҳифаси орқали мухлисларига видеомурожаат йўллади.
 
“Қайсидир санъаткор Аҳмадбойга пул берган бўлиши мумкин. Лекин мен пул тугул, сигир ҳам бермаганман. Telegram’да чиқарилаётган рўйхатга мени қўшманглар, илтимос. Ундан кўра Рамазон ойида юртимизга тинчлик, ўзингизга ва ота-онангизга соғлик сўранглар. Қўйинглар шундай нарсаларни. “Бўри эдим, бўри, йигитларнинг зўри”, деб юринглар”, дейди хонанда ўз видеомурожаатида.
 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев мазкур видеони тармоққа жойлаштирар экан, унга қуйидагича изоҳ қолдирди.
 
“Ҳақиқатан бировнинг орқасидан бўлмаган гапларни тарқатгандан кўра, улуғ кунларда савоб ишлар билан машғул бўлсак, ўзимизга кўпроқ фойда бўларди”.
 
 
Юқорида таъкидлаганимиздек, ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган рўйхатда хонанда Муниса Ризаеванинг ҳам номи қайд этилган эди. Ризаева бу гапларга нисбатан жавоб берар экан, Аҳмадбойни, ҳатто, танимаслигини айтди.
 
“Бугун менга қандайдир Аҳмадбойга пул берганим ҳақидаги хабарлар етиб келди. Мен бундай одам борлиги ҳақида биринчи бор эшитиб турибман. Мен ҳеч кимга, ҳеч қандай пул бермаганман, айниқса, фоизга ва икки баробар қилиб кўпайтириб беришга. Бу жуда катта гуноҳ! Яратганга шукр, менинг ҳамма нарсам бор ва булар менга етади. Хуллас, ҳар хил одамларнинг гап-сўзларига ишонманглар”, дейди Муниса Ризаева.
 
Маълумот учун, Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги “Чиноз ҳалол чорва” ва “Чиноз авто ҳамкор” масъулияти чекланган жамиятларининг муассиси Аҳмаджон Турсунбоев йилига камида 100 фоизлик дивиденд тўлаш, яъни икки баробар қилиб қайтаришни ваъда қилиб, жуда катта миқдордаги омонат маблағларини миллий ва хорижий валютада қабул қилиш билан ноқонуний равишда шуғулланиб келган. Бундан ташқари, “тадбиркор” йилига 40 фоизлик устама тўлаш шарти билан аҳолига қарз бериб келган.
 
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг яқин қариндошлари уй-жойлари, уларга қарашли корхоналарда айтиб ўтилган тартибда ўзлаштирилган 13 миллиард 139 миллион сўм ва 12 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар борлиги аниқланган.


Раздел: Шоу-бизнеса
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
КОММЕНТАРИИ НА САЙТЕ
ДОБАВИТЬ КОММЕНТАРИЙ
Имя:*
E-Mail:*
b i u color hide l c r
emo
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.