Қўлга олинганлар орасида террорчининг собиқ рафиқаси бор ва у сўроқ қилинмоқда.
Аввалроқ, 14 июль куни Франциянинг Ницца шаҳрида Бастилия куни нишонланаётганда юк машинаси оломон устига бостириб келгани ва икки километр масофагача зигзаг усулида одамларни босиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Фалокат натижасида 84 киши ҳалок бўлди ва юздан ортиқ одам жароҳатланди.
Мазкур теракт юзасидан жавобгарликни ИШИД террорчи ташкилоти ўз бўйнига олди.
Францияда фалокатдан сўнг аксилтеррор операциялар авжига
чиқди ва бугун, 16 июль санасида терактга алоқадор деб гумон қилинаётган саккиз киши қўлга олинди.
Бундан ташқари, терактни амалга оширган юк машинаси ҳайдовчисининг собиқ рафиқаси ҳам қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, мудҳиш жиноятни амалга оширган террорчи 31 ёшли асли тунислик бўлган Франция фуқароси эканлиги аниқланган эди.