Қизғин ижод жараёнида давом этаётган хушовоз хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид 2001-2002 йилларда хит бўлган “Ажабо”, “Сани севдим” тароналарини янги йўналишда, мусиқий сайқал бериб куйлади.
Санъаткоримизнинг айтишича, ушбу тароналар ўз вақтида халқимизга манзур бўлган ва замонавий услубда ижро этилишини ҳам мухлисларимизнинг талабларига биноан амалга оширган.