Халқимизнинг хушовоз хонандаси Равшан Собиров айни дамда янги альбом устида иш олиб бораётгани ҳақида маълум қилди. Мазкур мусиқий тўпламдан 21 та тарона ўрин олган бўлиб, ушбу қўшиқларни яратишда хонанда Руслан Шарипов, Вагиф Закиров, Али Ниязимбетов ва Ҳусан Содиқов билан ҳамкорлик қилган.
Альбом “Севиб бўлдим” деб номланган. Тез кунда омма эътиборига ҳавола қилиниши кўзда тутилган тўплам “Ohang media” билан ҳамкорликда қилмоқда. Демак, тез кунда Равшан Собировдан янги альбомни кутиб қолинг.