Маҳоратли кинорежиссёр Рустам Сагдиевнинг ҳар бир яратган фильми кино ихлосмандларини ҳайратлантирмай қолмайди. Ўз ишига ўта масъулият ва катта тайёргарлик билан ёндашадиган режиссёр яна бир янги ва катта лойиҳага қўл урди. У "Кунг-фу" жанг санъати ҳақида ҳикоя қилувчи янги блокбастерни суратга олмоқда. Мазкур фильмнинг асосий қисми Хитойда тасвирга туширилди. Бир неча кун давом этган съёмка жараёнлари ҳақида Рустам Сагдиев интернет тармоқлари орқали маълумотларни тақдим этди.
Суратга олиш ишлари Хитойдаги "Кунг фу" жанг санъатига ихтисослашган "Shaolin" мактабида ва мамлакатнинг бошқа манзилларида бўлиб ўтди. Фильмда шундай эпизодлар борки, томошабинни бефарқ қолдирмай, ҳайратлантиради. Жумладан биргина эпизоддаги 9000 минг нафар ўқувчилар иштирокини айтиш мумкин. Ижодий жамоа Хитойдаги съёмка жараёнларини якунлаб, ватанимизга қайтишди. Фильмнинг қолган қисмини тасвирга тушириш ишлари юртимизда давом эттирилмоқда. Блокбастер ҳақида янада тўлиқ маълумот, актёр ва актрисалар иштироки ва ижодий жамоа ҳақида кейинги янгиликларимизда тўхталиб ўтамиз.