Ёш ва умидли хонанда Сарвар Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб янги тарона куйлади. “Аскар қўшиғи” деб номланган мазкур композициянинг сўзи Иброҳим Жиянов қаламига тегишли. Мусиқаси ва аранжировкаси Рустам Тўлашев томонидан яратилган. “Аскар қўшиғи” Ватанимиз ҳимоячилари учун шубҳасиз муносиб совға бўлди. Марҳамат таронадан сиз ҳам баҳраманд бўлинг ва фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.