“Даракчи” газетасининг “10 қалтис савол” лойиҳасида актриса Шаҳзода Матчонова иштирок этди ва қалтис саволларга жавоб қайтарди.
Хусусан, “Кўпчиликнинг фикрича, дугонангиз, хонанда Нилуфар Усмонованинг ‘Кел иккимиз’ қўшиғи клипидаги қаҳрамонингизнинг прототипи айнан ўзингиз экансиз?”, деган саволга актриса қуйидагича жавоб берди:
“Бу ҳақда сира эшитмаган эканман. Ишонтириб айтоламан, тахминлар нотўғри. Боиси, клипдаги қаҳрамонимнинг фарзанди бор, мени турмушга чиққанимга эса эндигина икки ой бўлди”.
Актриса турмуш қуриши турли миш-мишларга сабаб бўлишини кутмаганини ҳам маълум қилди. Актрисанинг бу борадаги фикрларини “Даракчи” газетасининг янги сонида ўқишингиз мумкин бўлади.
“Гап-сўз қилаётганлар менга ҳасад қилишяпти, холос. Ҳеч кимга ёмонликни раво кўрмаган ва хафа қилмаган бўлсам-да, турмушга чиққанимдан сўнг негадир миш-мишларга кўмиб ташлашди. Уларнинг гапларига энди беэътиборман. Фақат унутишмасин, бу – қайтар дунё! Муҳими, яқинларим қандайлигимни билишади. Шахсий ҳаётимдан эса кўнглим хотиржам!”
Маълумот учун, актриса Шаҳзода Матчонова 2016 йилнинг 25 ноябрида турмушга чиқди. Унинг тўйидан кейин актрисанинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ турли миш-мишлар тарқалди.
Шаҳзода Матчонова иштирокидаги “10 қалтис савол” лойиҳасининг тўлиқ талқинини “Даракчи” газетасининг янги сонида ўқишингиз мумкин.