Шавкат МИРЗИЁЕВ: “Бола туғилганлиги учун пул тўлаш кераклиги қаерда ёзилган?”

  • Жалоба на материал
  • Автор: TezkorPRO
  • Дата: 09.02.2017
  • Просмотров : 391
  • Коммент: 0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни 5 январдаги мажлисда белгиланган вазифалар ижроси, соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ва соҳанинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Мажлисда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, олий тиббиёт ўқув юртлари ректорлари, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари директорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимлари, соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни чуқур таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, раҳбарлар масъулияти ва шахсий жавобгарлиги хусусида атрофлича тўхталди.

Президентимиз таъкидлаганидек, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, жойларда тиббиёт соҳасидаги вазиятни ўзгартириш ишлари талаб даражасида олиб борилмаяпти. Буни аҳолидан Халқ қабулхоналари ва Президентнинг Виртуал қабулхонасига келиб тушаётган кўплаб ариза ва шикоятлар тасдиқлаб турибди.

Шавкат Мирзиёев йиғилиш давомида вазирлик раҳбарларига туғруқхоналардаги аҳволни яхшилаш бўйича алоҳида топшириқ берар экан туғруқ комплексларида очиқчасига порахўрлик авж олгани ва бу ҳолат одатий ҳолга айланганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари 1 ойдан кейин барча туғруқхона ва тиббиёт муассасаларида катта тизим иш олиб борилишини ва барча ҳолатлар кузатувда бўлишини айтиб ўтди.

Шунингдек Шавкат Мирзиёев туғруқхоналар етишмаётган бўлса уларни сонини кўпайтиришни фақат бу ҳолатга чек қўйиш зарурлигини таъкидлади.

“Бола туғиланлиги учун пул тўлаш кераклиги қаерда ёзилган?”, – деди Президент.



Раздел: Наши новости
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
КОММЕНТАРИИ НА САЙТЕ
ДОБАВИТЬ КОММЕНТАРИЙ
Имя:*
E-Mail:*
b i u color hide l c r
emo
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.