Шоҳруҳхон ва Асалнинг тўйлари бошқа ресторанга кўчирилди 23-25 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида навбатдаги концерт дастурини тақдим этган хонанда Шоҳруҳхон ва ниҳоят актриса Асал Шодиевага уйланаётгани ҳақида хабар берган эдик. Аввал маълум қилганимиздек, Шоҳруҳҳон ва Асал Шодиеванинг тўй оқшомлари 5 июнь куни бўлиб ўтади. Айни дамда тўйга таклифномаларни тарқатиш билан боғлиқ ишлар давом этмоқда. Таклифномани олган шоу-бизнес вакиллари бирин-кетиб ўзларига тегишли таклифномаларни суратга олиб, ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларига жойлаштиришяпти ҳамда Шоҳруҳхон ва Асалга бахт тилашмоқда. Аввалги хабарларда Шоҳруҳхон ва Асалнинг тўйлари Тошкентдаги “Versal” ресторанида бўлиб ўтиши ҳақида айтган берган эдик. “Qalampir.uz” сайтининг ишончли манбалари етказган маълумотларга қараганда, тўй “Versal” ресторанидан бошқа тўйхонага кўчирилган. Таклифномаларга номи битилган ресторан ўрнига, бошқа тўйхонанинг номи ёзиб чиқиляпти. Гарчи тўй ўтказиладиган ресторан бизга аён бўлсада, уни ошкор эта олмаймиз. Шоҳруҳхон ва Асал тўй куни уларни кўпчилик мухлислар безовта қилмасин, ресторан атрофига одамлар тўпланмасин деб шу қарорга келишгандир, балки. Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Шоҳруҳхон ва Асалга оилавий бахт, ижодий парвозлар тилаб қоламиз.