Шоир Аҳад Қаюм Шерали Жўраевни ғийбат қилганларга атаб шеър ёзди

  • Жалоба на материал
  • Автор: TezkorPRO
  • Дата: 03.07.2016
  • Просмотров : 456
  • Коммент: 0

Шоир ўзбек миллий санъатининг дарғаларидан бўлган Шерали Жўраев ижоди ҳақида сўз очар экан, кечагина чиққан “юлдузча”лардан тортиб, таниқли санъаткорларни ҳам Шерали Жўраевнинг ортидан бўҳтон қилмасликка ундайди.

 

Аввалроқ, шоир Аҳад Қаюм мухлислар талабларига биноан Аҳмадбойга атаб шеър ёзгани ҳақида хабар берган эдик. Шоир бу гал Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевни қалам олди.
 
Шоир ўзбек миллий санъатининг дарғаларидан бўлган Шерали Жўраев ижоди ҳақида сўз очар экан, кечагина чиққан “юлдузча”лардан тортиб, таниқли санъаткорларни ҳам Шерали Жўраевнинг ортидан бўҳтон қилмасликка ундайди. Ушбу шеърни Жўраевнинг тўнғич ўғли Шоҳжаҳон Жўраев Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаштирди.
  
Бирорта устознинг қўлин тутмаган,
Умрида бир бора жонли айтмаган.
Овози бирорта тонда турмаган,
Шералини ғийбат қилмасин.
 
“Биринчи муҳаббат” дея оққанлар,
“Гулбадан”дан дилга олов ёққанлар.
“Ўзбегим”ни айтиб бола боққанлар,
Шералини ғийбат қилмасин.
 
Ҳасаддан тунлари уйқуси келмай,
Санъат деворига битта ғишт қўймай.
Ўзининг отасин кимлигин билмай,
Шералини ғийбат қилмасин.
 
Бугун уни ҳеч ким билмаган бўлса,
Овозидан кўнгли тўлмаган бўлса.
Умрида омади келмаган бўлса,
Шералини ғийбат қилмасин.
 
Бир пайтлар қўшиғин тинглаб йиғлаган,
Суратин қўйнига солиб ухлаган.
Нега мухлисбўлиб номин булғаган?
Шералини ғийбат қилмасин.
 
Майли, тан олмагин Аҳад Қаюмни,
Оллоҳ ўзи берар сўнгги ҳукмни.
Нафратига учраб она халқимни,
Шералини ғийбат қилмасин. 


Раздел: Шоу-бизнеса
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
КОММЕНТАРИИ НА САЙТЕ
ДОБАВИТЬ КОММЕНТАРИЙ
Имя:*
E-Mail:*
b i u color hide l c r
emo
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.