TEST - Ichki ovozingizga ishonish mumkinmi?

  • Жалоба на материал
  • Автор: Tezkor_Admin
  • Дата: 04.08.2017
  • Просмотров : 422
  • Коммент: 0

Баъзан ички сезгимиз билан бирор кўнгилсизлик ёки муҳим воқеа содир бўлишини олдиндан сезамиз. Тасодифми, йўқми, баъзан ўша кутган ходиса рўй беради ҳам. Шунда «Кўнглим сезувди-я», деб қўямиз. Хўш, ички «овоз»имиз қанчалик ривожланган? Унга ишонишимиз мумкинми? Бу саволларга қуйидаги тест орқали жавоб олишингиз мумкин.

1. Тез-тез туш кўрасизми?

А) Ҳа, тез-тез.

Б) Кам ҳолларда.

В) Билмадим, тушларни яхши эслаб қололмайман.

2. Бир кўришда муҳаббатга ишонасизми?

А) Сўзсиз, ишонаман.

Б) Йўқ, ишонмайман.

В) Менда бундай севги бўлмаган.

3Нотаниш жойларда йўлни осонгина топа оласизми?

А) Ҳа, мен учун бу қийин иш эмас.

Б) Йўқ, мен учун бу катта муаммо.

В) Қўлимда харита бўлса, уддалайман.

4. Одамларнинг «фарқига борасизми»?

А) Ҳа, деб ўйлайман.

Б) Йўқ, шунинг учун ҳам одамлардан кўп кўнглим қолган.

В) Менимча, ҳамма қатори.

5. Болалар билан тил топишасизми?

А) Ҳа, бу жуда осон.

Б) Йўқ, ҳатто ўз болаларим билан ҳам тил топишишим қийин бўлади.

В) Бу қандай бола эканлигига боғлиқ.

6. Одамларнинг юзини яхши эслаб қоласизми?

А) Ҳа.

Б) Йўқ.

В) Унчалик эмас.

7. Фолбинларга ишонасизми?

А) Йўқ, умуман ишонмайман.

Б) Ишонаман ва уларга тез-тез мурожаат этиб тураман.

В) Баъзан ҳа, баъзан йўқ.

8. Тарихга қизиқасизми?

А) Ҳа, жуда.

Б) Йўқ, бугунги кунга қизиқиш керак.

В) Унчалик эмас, менга фақат тарихий романлар ёқади.

9. Детектив асарларга қизиқасизми?

А) Унчалик эмас, одатда китобнинг яримига келибоқ, ким қотил эканлигини билиб оламан.

Б) Йўқ.

В) ҳа, жуда яхши кўраман.

10. Ҳайвонларни яхши кўрасизми?

А) Ҳа, барчасини.

Б) Йўқ, айниқса мушукларни.

В) Қандай жонзотлигига қараб.

Ҳар бир «А» жавоби учун 10 балл, «Б» – ноль балл, «В» учун эса беш баллдан белгиланг. Энди барча балларни қўшиб, йиғиндисини чиқаринг.

 


ҲИСОБЛАЙМИЗ

Тўплаган баллингиз 0 дан 30 гача бўлса:

Ички овозингиз одатий вазиятларда яхши иш беради. Аммо ноодатий ҳолатларга дуч келсангиз, ожизлик қилади. Сизга маслаҳатимиз, ички сезгингизни ривожлантиринг. Масалан, олдингизда пиёдами ёки транспортда кетиш танлови турса, хаёлингизга биринчи келган йўлни танланг. Бундай танловларни кўп бора синаб кўринг, шунда ички овозингизни эшитишни ўрганасиз.

Натижа 31 дан 70 гача бўлса:

Интуициянгизга суянишингиз мумкин. Хаёлингизга келган биринчи хулоса, тўғри қарор бўлади. Уни бошқалар сўзига қараб ўзгартиришга йўл қўйманг.

Агар 70 баллдан кўп бўлса:

Ички овозингиз ҳаётингизда кўп ёрдам беради. Кўпчилик бу қобилиятингизга хайрон қолади. Аммо бу сизни чалғитмаслиги керак. Кўнглим сезяпти, дейишдан уялманг, ўз фикрингиз бўйича иш кўринг.



Раздел: Наши новости
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
КОММЕНТАРИИ НА САЙТЕ
ДОБАВИТЬ КОММЕНТАРИЙ
Имя:*
E-Mail:*
b i u color hide l c r
emo
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.