Актёр 2014 йилнинг 1 апрел куни қизли бўлган эди.
Бугун, 21 июль куни актёр Улуғбек Қодиров фарзандли бўлди. Бу ҳақда таниқли актриса Ҳалима Ибрагимова ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар қилар экан, чақалоқ ўғил эканини ҳам маълум қилди.
Маълумот учун, Улуғбек Қодиров “Шаҳризода” гуруҳининг собиқ хонандаси Азизага уйланган эди. Улуғбек ва Азиза 2014 йилнинг 1 апрелида қиз фарзандли бўлишган.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Қодировлар оиласини муборакбод этиб, она ва болага мустаҳкам соғлик тилаймиз.