Улуғбек Раҳматтуллаевга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони берилдими? Манзурагачи?

  • Жалоба на материал
  • Автор: TezkorPRO
  • Дата: 27.08.2016
  • Просмотров : 387
  • Коммент: 0

Ижтимоий тармоқларда хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев, Манзура Йўлдошева ва Машҳурбек Раимжоновнинг мукофотлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги байрами арафида ҳар йили илм фан, таълим-тарбия, маданият ва санъат, ижтимоий соҳалар ривожига қўшган ҳиссаси учун бир қатор ҳамюртларимиз давлатимизнинг юксак унвонлари билан мукофотланадилар. Маълумотларга қараганда, бу йил мукофотланадиганлар орасида хонанда Улуғбе Раҳматуллаев ҳам бор. Узунқулоқ гапларга қараганда, “Ниҳол” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига лойиқ деб топилган.
“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Манзура Йўлдошева ва Машҳурбек Раимжонов эса “Шуҳрат” медали топширилади.
Юқорида номлари келтирилган санъаткорларни мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинганича йўқ, бироқ хонандаларнинг атрофидаги дўстлари ва яқинлари бу хушхабарни бошқалар билан бўлишмоқда. Ижтимоий тармоқларда аллақачон муҳокамалар бошланган.
Юқоридаги хабар ўз тасдиғини топганича йўқ. Балки бу ҳам интернет оламида кўтарилган навбатдаги шов-шувдир. Яқин соатларда бунга батафсил аниқлик киритамиз.


Раздел: Шоу-бизнеса
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
КОММЕНТАРИИ НА САЙТЕ
ДОБАВИТЬ КОММЕНТАРИЙ
Имя:*
E-Mail:*
b i u color hide l c r
emo
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.