Халқимизнинг хушовоз хонандаларидан бири Ўктам Ҳакимов ҳам Ватанимиз ҳимоячиларини мадҳ этиб кутилмаган таронаси билан уларни мазкур байрам билан қутлашга аҳд қилди. У ўзининг навбатдаги байрамона ижод маҳсулини “Офицерлар” дея номлади. Ушбу қўшиқнинг сўзи Иброҳим Жияновга тегишли. Мусиқаси Ўктам Ҳакимов томонидан басталанган. Аранжировкаси эса Ботир Тожиқулов бажарган. Марҳамат бу таронани ҳозироқ тингланг ва баҳо беринг.