2017 йилнинг 6 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.
Музокараларда Россия томонидан Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот ва матбуот департаменти директори ўринбосари Александр Бикантов бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Маслаҳатлашувлар чоғида ташқи сиёсатнинг матбуотдаги ўрни ва ОАВ билан ишлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди, мазкур соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.