Хонанда Жаҳонгир Отажонов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мухлисларига мурожаат қилиб, уларни фирибгарлардан огоҳ этди.
“Азиз юртдошлар, албатта баъзи инсонлар ўзини мен Жаҳонгирнинг укасиман ёки жияниман ёки яқиниман деб туриб ва яна мен билан бирга тушган суратини кўрсатиб ёки бошқа бир шунга ўхшаш ҳаракатлар билан сизларни ишонтириб, кимнидир концертига билет сотса ёки тўйга олиб келаман, деб айтса ва сиз бунга ишониб зарар кўрсангиз мендан хафа бўлманг! Чунки мен билан бир кунда бир қанча одамлар суратга тушади, мен билмайманку ким нима ниятда суратга тушишини ёки сўрамайманку нимага суратга тушяпсиз, деб шунинг учун билингки менинг укам ёки жияним бошқа санъаткорларнинг концертларига билет сотиш ҳуқуқига эга эмас! Соғ-саломат ва эҳтиёт бўлинглар ва бу масалада бизни безовта қилманглар, билингки барча концертларга чипталар концерт бўладиган сарой кассаларида сотилади”, деб ёзади Жаҳонгир Отажонов.
Маълумот учун, Жаҳонгир Отажонов 11-12-13 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида янги концерт дастурини тақдим этади.