25000$ долларлик сир!!!

  • Жалоба на материал
  • Автор: TezkorPRO
  • Дата: 11.01.2016
  • Просмотров : 374
  • Коммент: 0
Эр-хотин бирга 60 йил умр
кечиришди. Улар орасида бир-
биридан
беркитадиган ҳеч қандай сир
йўқ эди. Фақатгина
кампирда битта сир бор
эканлигини ҳисобга
олмаганда... Кампирни ўз
жавонининг
юқорисида - чоли ҳеч қачон
эътибор
қаратмаган бир пойафзал
қутиси турар эди.
Эндиликда кампир ўзини жуда
ҳам қариб
қолганини ўйлаб, ерга
секингина чўккалаб
ўтириб, чолига ўзининг сирини
айтишликка
қарор қилди, ҳамда жавон
устида турган
қутичани олиб келишини
сўради...
Чол қутини келтириб, ичини
очди. Қути ичида
чиройли қилиб тикилган икки
дона қўғирчоқ ва
бир даста пул - 25000$
долларни кўрди
- Бу нима? – ҳайрон бўлиб
сўради чол
- Шу десангиз, бизнинг тўйимиз
бўлишидан
илгари суюкли бувим, менга,
бахтли яшаш сири
нимада эканлигини айтдилар.
Улар менга:
- “Агар сен умр йўлдошингдан
хафа бўлиб
ранжисанг, ҳеч қачон
баҳслашмагин-да, ҳар
сафар бир дона қўғирчоқ
тикгин” – деган
эдилар.
Чолнинг кўзи ёшланди, сабаби
қути ичида фақат
иккитагина қўғирчоқ бор эди-
да!
Сўнг кампиридан яна сўради:
- Унда айтчи, бу қандай
пуллар? Ахир булар,
хўжалигимизга ишлатган
пуллардан тежаб,
сақлаб қўйганларинг эмасдир?
- Мен бу пулларни
қўғирчоқларни сотиб,
йиғганман...


Раздел: Стихи / Рассказы
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
КОММЕНТАРИИ НА САЙТЕ
ДОБАВИТЬ КОММЕНТАРИЙ
Имя:*
E-Mail:*
b i u color hide l c r
emo
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.