ҲАҚИҚИЙ АЁЛ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК.

  • Жалоба на материал
  • Автор: TezkorPRO
  • Дата: 11.01.2016
  • Просмотров : 420
  • Коммент: 0
Севувчи.
Сиз, аёллар нима деб бақиришингиздан қатъий назар, кўпчилик(барча эркаклар десам ҳам хато бўлмас эди назаримда) эркаклар учун аёли севиши жуда муҳим саналади. Чунки эркак киши доимо севги бўлган жойда ҳозир – у нозир. Ўзингиз ўйланг қанчалик ҳақман.

Ақлли.
Аммо ақллилик борасида, эркаклар улардан ақли кўп аёллардан қайсидир маънода қўрқишсада, турмуш ўртоқ, қолаверса болалари учун албатта ақлли онани танлашни хоҳлашади.

Меҳрибон.
Бағрикенглик эркаклар учун ажойиб хислат бўлгани каби, аёллар учун меҳрибон бўлиш сифати эркаклар томонидан жуда юқори баҳоланади. Хатоларни кечирувчи, нима бўлганда ҳам уларни севувчи аёл ҳар қандай эркакнинг ҳам орзусидар.

Уйим дейдиган.
Бугунги кунда, уйим дейдиган аёллар камайяпти, деб эркаклар қанча нолишмасин, шахсан мен, бу фикрга қаршиман. Чунки аёлларимиз уйим, болам – чақам демаса, ҳар куни тоза кийим қаердан киярдингиз, деб савол берган булар эдим. Қисқаси, аёл бўлган хонадон гуллаб – яшнаши керак.

Меҳнаткаш.
Меҳнаткашлик сўзи, ушбу контексда иш билан алоқадор эмас. Аёл киши меҳнаткашлигини уйига, болаларига кўрсатсин. Иши билан эса эркак кишининг иши йўқ. Унга бўлса, аёли уйда ўтиргани маъқул.


Раздел: Стихи / Рассказы
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
КОММЕНТАРИИ НА САЙТЕ
ДОБАВИТЬ КОММЕНТАРИЙ
Имя:*
E-Mail:*
b i u color hide l c r
emo
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.