Ҳаммада минг ташвиш.

  • Жалоба на материал
  • Автор: TezkorPRO
  • Дата: 11.01.2016
  • Просмотров : 370
  • Коммент: 0
Қор ёғмоқда… Кўзларни қувнатиб. Дилларни яшнатиб. Юракларни энтиктириб…

Ҳаммада минг ташвиш.

Биров қишга этик ололмаганидан нолийди. Биров уйининг томидан нам ўтиши мумкинлигини ўйлаб безовта…
Кимдир яна бир қишга, яна бир қорга етказганига шукрона айтиб дуо қилишга ошиқади…

Шундай иссиқ уйқудан уйғонсангизда, ташқарида оппоқ қор ёғиб турган бўлса. Уйдан чиқишга эринибгина, дераза орқали кузатиб ўтирсангиз.
Лекин кундалик ишлардан қолиб бўлмайди-да.
Иссиқ кийимларни кийиб йўлга чиқасиз…Оёқ остида ғичирлаб ёқимли ҳисларни ёдга солаётган қорда пиёда юришдан чарчамайсиз, тўймайсиз.
Нималардир эсга тушгандай бўлади. Ёрқин ҳотиралар, болаликнинг ғамсиз йиллари, биринчи муҳаббат, биринчи айрилиқ…талабаликдаги бебошликлар, тўй оқшоми…ҳаммаси худди кечагидай кўз олдингизда намоён бўлади…

…"Эҳҳ” деб юборади киши беихтиёр.
Кечагина бола эдик-ку. Қачон катта бўлишга улгурдик ўзи. Қор ўйнаб югураётган болаларни кўриб кўзингиздан ёш думалайди. Бу қувонч ёшими, ёки ҳомушлик аломатими. Менимча шукроналик ёшлари бўлса керак.
Қачон шунча умрни яшаб қўйганингизни сархисоб қила олмай бошингиз қотади.

Фасллар фаслни, йиллар йилни қувишдан чарчамайди. Замон айланаверади. Умр ўтаверади…
…Биргана қор ўзи билан шунча хаёлларни олиб келсая…
…Биргина қор умр қадрини эслатиб қўйсая…
…Биргина қор сабаб унинг файзини бўлишмоқликка эринмай кўпдан йўқламаган яқинларимиз ҳолидан ҳабар олишлик ҳақида ўйлаб қолсак-а?!

Мен бу қорни бошқача суйдим. Бу қорга бошқача меҳр қўйдим. Оёғингиз остида аста ғичирлаётган қорга истаб-истамайгина қадамлар қўясиз.
Барокатлик неъматни оёқ билан топтаб қўймасликдан хижил бўлганча аста одимлайсиз.

Бу неъматни қадрлашга ошиқинг. Сизни қорбўрон ўйнашга чақиришса йўқ дейишга шошилманг. Эртага, иссиқ кунлар келганда шу қорни қанча соғинсангиз ҳам топа олмайсиз.

Кўчада қор ёғмоқда…
Ҳаммада минг ташвиш.
Менда эса қувонч. Келинг болалигимизни ёдга солган шу ажойиб неъматга омонликда етказганига шукр қилайлик.


Раздел: Стихи / Рассказы
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
КОММЕНТАРИИ НА САЙТЕ
ДОБАВИТЬ КОММЕНТАРИЙ
Имя:*
E-Mail:*
b i u color hide l c r
emo
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.