​Қимматли вақтингизни қадрлашни ўрганинг!

  • Жалоба на материал
  • Автор: TezkorPRO
  • Дата: 08.02.2017
  • Просмотров : 427
  • Коммент: 0

 

Тартибсизлик биринчи галда вақтни исроф этади. Битта кийимингизни топишга қанча дақиқа сарфлашингизни ҳисобланг! Вақтингизга ачинаяпсизми? Ҳа, ҳар бир сониянгизни ўзлаштира билсангиз, ишингизда ҳам, фикрингизда ҳам тартиб ҳукмрон бўлади…

Кун бўйи ғилдиракдаги олмахондек у ёқдан-бу ёққа югурасиз. Ишдан қайтгандан сўнг иссиқ ҳаммом ва юмшоқ каравотингизни қўмсайсиз. Уй тозалаш ёки пишир-куйдир каби юмушларни бажариш эса умуман ёқмайди. Бундай вазиятда нима қилиш керак?

1. Сонияли вазифа. Қимматли вақтингизни қадрлашни ўрганинг! Доира шаклини чизинг, бу — “вақт пироги”! У бутун умр, бир йил ёки бир сутканинг рамзи бўлсин. Мазкур пирогдан 8 соат ухлашга, яна 8 соат ишга ва йўл учун ҳам озгина “кесиб” олинг... Яна бир нечта бўлаклар қолдими? Уларни қандай тақсимлаш лозим?

— Ён дафтарчангизга бир неча ҳафта давомида нима билан шуғулланганингиз ва бунга қанча вақт кетганини белгиланг. Вақтингизни нималарга сарфлаганингиз аниқлангандир?

Энди “иқтисод” қилишни ўйланг. Компьютер ёки телевизор олдида камроқ ўтирсангиз, уй тозалашга ярим соат вақт тежайсиз.

2. Рад этиш. Телевизор ва компьютер масаласида вақт тежаш мумкиндир, аммо дугонангиз дўкон ёки гўзаллик салонига бирга боришни илтимос қилса, буни рад этиш шунчалар қийинки...

— Кунлик режангизга кирмайдиган ишларга бош қўшманг.

Сабабини тушунтирмасдан тезда рад этинг. Агар дугонангизга тушунтириб, турли баҳоналар қидирсангиз, у барибир сизни кўндиришга ҳаракат қилади.

3. Йўл-йўлакай. Ишингиз қор парчасидек кўпайиб кетиб, кийимингизни дазмоллаш, расм чиқариш ёки мушугингизга овқат бериш ёдингиздан кўтарилдими? Куйиб-пишишни бас қилинг. Ишингизни тартибли режалаштиришни ўрганинг!

— Кундаликка ёки қўл телефонингизга “эслатмалар” ёзиб олинг.

Ювиладиган ёки таъмирталаб нарсаларни пакетга солиб, кўринадиган жойга, яъни йўлакчага қўйинг. Унга қоқинаверишдан безор бўлгач, қолиб кетган ишингизни ахийри бажарасиз.

4. Тез-тез… Бу осон! Маълумки, озодаликни ўрнатиш эмас, сақлаш керак. Сиз бу қоидага риоя қиласизми?

— Кийимларингизни ҳар томонга ташламасдан, ўз вақтида жой-жойига қўйишни одат қилинг. Ювиқсиз идишларни тўпламанг!

Энг маъқули, бир кунда ўн беш дақиқага уй юмушларига вақт ажратинг, бу бир ойда бир неча соат уй тозалашдан кўра анча қулай. Бугун чангни артинг, эртага полни, кейин эса чангютгичда гиламларингизни тозаланг.

5. Бойлик орттириш. Қандай ажойиб туфли! Уларни сотиб олмасликнинг иложи йўқ. Шунга ўхшаш бир нечта оёқ кийимлар гардеробингизда бор, лекин уларни деярли киймайсиз...

— Нимадир сотиб олишдан олдин уни қайси кийимингиз билан кийиш мумкинлигини ўйлаб кўринг. Агар сиз учун жуда керак бўлса, ҳеч ўйланмасдан сотиб олинг.

Уйни безаш учун кичик тувак ёки ҳайкалчаларни ҳхарид қилманг. Бу буюмлар уйингизни безамайди, балки ивирситиб юборади.

6. Тезлик старти. Эрта тонгдан ишга нима кийишни билмай бош қотираяпсизми? Муаммони ҳал қилишнинг йўли оддий: кечқурун кийимингизни тайёрлаб қўйинг ва қоида бўйича кир буюмларни кир ювиш машинасига солинг. Либослар олдиндан дазмоллаб қўйилиши кераклигини унутманг.

— Умуман олганда, тиниб-тинчимайдиган, иш билан банд аёллар гардеробида дазмол талаб қиладиган либосларнинг бўлиши шарт эмас!

Тақинчоқларинги: занжир ёки узун маржонлар ўралашиб кетмаслиги учун илгичга илиб қўйинг (илгични шкаф ичига қоқсангиз ҳам бўлади). Бу тайёргарлик учун озгина вақт кетади, лекин эрталаб кийимингизни қидириб асабийлашмайсиз ва ишга ўз вақтида борасиз!

Қундузхон АБДУЛЛАЕВА тайёрлади

 



Раздел: Стихи / Рассказы
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
КОММЕНТАРИИ НА САЙТЕ
ДОБАВИТЬ КОММЕНТАРИЙ
Имя:*
E-Mail:*
b i u color hide l c r
emo
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.