Фариштадек яна бир чақалоқ дунё юзини кўрди. Онасини қийнаб қўйишдан қўрққан шекилли, у врачлар ёрдамисиз туғилди. Орадан бир кун ўтиб, бу чақалоқ ўзини шаҳар чеккасидаги ташландиқ совуқ ерда кўрди. Онаси: -Болажоним, оппоғим, ўғлим. Дунёга бевақт келдингда. Ҳозир замон жудаям ўзгариб кетган. Мен сен билан қаерга ҳам сиғардим. Ота-онам кўрса сени ҳам мени ҳам ўлдиришади. Менинг эса ҳамма ҳаётим олдинда. Сен мени кечир. Сен фақатгина ухлайсан холос. Ширин уйқуга кетасан. Мендек гуноҳкор онангни кечир. Энди ухла. -Фариштам, онам қаерга кетди? Фаришта: -Билмадим, лекин сен ўйлама ҳозир қайтиб келади. Чақалоқ: -Фариштам сенга нима бўлди? Нега овозинг бунақа? Йиғлаяпсанми? Ойижонимга тезроқ айт келсин. Бу ер жуда совуқ экан совқотиб кетяпман. Фаришта: -Йўқ тойчоқ, мен йиғламаяпман сенга шунақа туюлган шекилли. Мен ҳозир онагни олиб келаман. Сен фақат ухлаб қолма, баландроқ йиғла. Йиғла тойчоқ, йиғла. -Фариштам ахир онажоним ухла дедилар. Ухлашим керак. Бу орада эса шу жойга яқинроқдаги уйларнинг бирида сухбат қизъгин эди. -Азизам, хафа бўлмагин ахир тирноққа зор фақат биз эмаску. Бу дунёда қанчалаб оилалар фарзанд асраб олиб, бахту камолини кўрмоқда. Биз ҳам асраб оламиз фақатгина бахтимга соғ бўлсанг бўлди. -Азизим, келинг, негадир ташқарига чиққим келяпти. Юринг. Мени кимдир чақиряпти. -Сенга нима бўляпти, соатга қара. Қаёққа? -Тезроқ, тезроқ борайлик. Билмадим қаёққа лек юрагим гуппилаб уряпти, қаёққадир боришим керак. Мени тушунинг. Юринг. -Фақат сен учун, майли юрақол. Уйдан ёш оила чиқиб йўлак бўйлаб тез юра бошлашди. -Азизам негадир, сен ўзингни овора қиляпсан, қаяқа кетаётганингни ҳам билмаяпсану. -Азизим худди кимдир қўлимдан тортиб кетаётгандек.......... -Менга ваъда бер эртага ҳеч иш қилмасдан уйда дам оласан. Тамом. Мен врачингга ҳам телефон қилиб гаплашиб қўяман. -Жииииим кимнингдир йиғи овози эшитиляпти. -Ҳа ўша томондан чақалоқ овози эшитиляпти. Фаришта: -Тойчоқ қани бор овозинг билан бақир. Йиғла оппоғим йиғла. -Фариштам, қаёққа кетиб қолдинг. Мен совқотиб кетдим. Жудаям совуқ экан. Сени роса чақирдим. Онамни топдингми? -Йиғла баландроқ йиғла онанг келяпти. У жудаям яқин қолди. Аёл: -Эй худойим бу чақалоқку, ким қўйиб кетти экан. Жудаям музлабди. Тезроқ уйга олиб кирайлик. Тезроқ. -Азизам оҳларимиз худога етиб борибди. -Фариштам онамнинг овози ўзгарибдими? -Йўқ бегуноҳ фариштагинам, бу сенинг ҳакикй онангни овози