Бир куни гўзал бир аёл
турмушга чиқишни хохлабди.
Лекин у жуда хам тақволи
инсонни
хохлар экан. У турмушга
чиқишни
хохлаган киши хар куни
Қуръон
хатм қилиши, йил бўйи рўза
тутиши ва кечаларини
ибодатда ўтқазиши
кераклигини айтди. У жуда
гўзал
аёл эдики, унга уйланишни
хохловчи даъвогарлар кўп эди,
аммо улар аёл қўйган
шартларни
бажара олишмаслигини яхши
билишарди. Хуллас, бир куни
бир
киши унинг барча шартлари
қўлидан келишини ва уларни
бажаришини айтди. Шундай
қилиб
улар Имомнинг хузурида
никохдан
ўтишди. Никохнинг биринчи
куниданоқ аёл эрини на
Қуръон
хатм қилганини, на рўза
тутганини
ва на кечаси ибодатга
турганини
кўрди. Шу аснода у энг камида
эрига
бир хафта мухлат беришга
қарор
қилди, агар ўзгариш бўлса
майли эди, аммо хеч қандай
ўзгариш юз
бермади. Охири у эридан
шикоята
қилиб, ундан талоғини
беришни
сўради. Сўнг иккиси қозининг
хузурига боришди. Қози
улардан
ажралиш сабабини сўради.
Шунда эр жавоб берди:”Мен
хар куни
Қуръон хатм қилишим, хар
куни
рўза тутишим ва кечаларини
ибодатда ўтқазишим керак
эди”.
Қози ундан: ”Сен уларни
бажардингми?”, деб сўради. Эр
хотиржамлик билан “ха” деб
жавоб берди. Шунда қози: ”Сен
ёлғон гапиряпсан, аёлинг
буларни бирортасини хам
қилмаганингни айтди, шунинг
учун
хам сен билан ажрашмоқчи”,
деди. Лекин йигит ўз сўзида
қатъий туриб
олди ва уларни барчасини
бажарганини айтди. Шунда
қози
сўради: ”Хўш, сен хар куни
Қуръон
хатм қилдингми?”. Эр “ха”
деди.
Қози тушунолмай сўради:
”Қандай? Қандай қилиб сен хар
куни Қуръонни хатм қилдинг”.
Йигит шунда: ”Мен Ихлос
сурасини
кунига 3 марта ўқийман.
Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг
сўзларига қараганда Ихлос
сурасини 3 марта ўқиш
Қуръонни хатм қилиш билан
баробардир” деди. Қози
ажабланиб
яна сўрашда давом этди:”Сен
қандай қилиб йил бўйи рўза
тутасан?” Шунда йигит яна
хотиржамлик билан : ”Мен
Рамазон ойида битта хам
қолдирмай рўза тутдим ва
кетидан
Шаввол ойининг хам 6 кунлик
рўзасини адо
қилдим. Пайғамбаримиз
(с.а.в)нинг хадисларига кўра
“Рамазон
ойининг барча рўзасини ва
Шаввол
ойида хам 6 кун рўза тутишлик
йил
бўйи рўза тутишлик билан
баробардир”, деб жавоб
берди.
Қози унинг бу жавобларига хеч
қандай эътироз билдира
олмади.
Сўнг яна сўради: ”Сен кечалари
қандай қилиб ибодатга
турасан,
вахоланки аёлинг сени
ухлаётган
холингда кўрар экан?” Қози бу
сафар у жавоб бера олмайди
деб ўйларди, аммо йигит яна
хотиржамлик ила:”Мен
хуфтон намозини жамоат
билан,
эртасига бомдод намозини
хам
жамоат билан ўқийман.
Пайғамбаримиз (с.а.в) нинг
хадисларига биноан: ”Кимки
хуфтон ва бомдод
намозларини
жамоат билан ўқиса, у худди
кечаларини Аллох таолога
ибодат
қилиш билан ўтқазибди” деб
жавоб берди. Қози йигитнинг
берган жавобларига хеч
қандай
эътироз билдира олмади.
Нихоят, у
иккисига қараб: ”Боринглар,
сизларнинг турмушингизда
хеч қандай муаммо йўқ” деб
уларни кетказиб
юборди . . . ! ! ! Хиссадан қисса
шуки, Ислом
дини жуда хам енгил диндир.
Агар
биз динимизни махкам тутсак,
хақиқий мусулмон бўлиб
етишамиз