Onajon men model bo'lishni istayman (Hikoya)

  • Жалоба на материал
  • Автор: TezkorPRO
  • Дата: 06.02.2016
  • Просмотров : 461
  • Коммент: 0
"Онажон, мен модел (янги либосларни намойиш
қилувчи) бўлишни истайман!” Замонанинг кўпгина
оналари ўз қизларидан шу мазмундаги гапларни балки
эшитишгандир. Модалар олами ва ялтироқ хаёт содда
қизларни тунда парвоналарнинг гулханга талпингани
каби ўзига тинимсиз чорлайди. Бир қарашда бу усти
ялтироқ хаёт, янги модалар намойиш қилинадиган
мухташам қасрлар, мода кўргазмалари ва бошқалар
худди ўйноқи оловнинг ёрқин тиллари каби хаддан
ташқари жозибали кўринади. Аммо олов қучоғига
тушганларгина унинг нақадар қахри қаттиқ, аёвсиз
эканини, ўз домига тушган хамма нарсани охири кулга
айлантириб юборишини яхши билишади.
Қанчалаб гўзал қизлар ана шу гуриллаган "моданинг
ялтироқ оловида” ёниб тугадийкин? Қанчалаб тақдирлар
эрта пайхон бўлдийкин?
Хафсаланинг пир бўлиши, ушалмаган орзулар, алдов ва
хўрликлар ёш қизларнинг "супер модел” бўлиш орзусини
рўёбга чиқариш йўлида дуч келадиган бехисоб
машаққатларнинг бир қисми, холос.
Шахсиятни мавх этиш нимадан бошланади? Мода олами
жуда қаттиққўл ва беаёв, аммо жуда гўзал шохона
пардалар ортига яширинган бўлади. Шунинг учун унга
киришга ишқибозлар нихоятда кўп топилади.
Кўпгина моделлар учун хаммаси "кастинг” деб
номланган хўрловчи танловдан бошланади. Уларда
нигохи ўткир, аммо тошбағир фэшн-индустрия (кийим-
кечак саноати) мутахассислари ва моделлар ахтариб
топиш бўйича югурдаклар қизларни худди буюм каби
навларга ажратишади ва кейинчалик улар қисматини
поймол этиб, ўзларини хуқуқсиз қўғирчоқларга
айлантиришади.
Аслида улар назарига тушмаган қизларнинг омади
чопди, деса бўлади. Танловдан ўтган чиройли ва
хушбичим "бахтиёр”ларни эса дахшатли қисмат кутиб
турибди. Уларнинг кўпи тўшак орқалигина ютуққа
эришиб, ном чиқаради. Аслида модел бизнеси
индустрияси бой-бадавлат кишиларнинг дунёнинг хамма
бурчакларидан келган энг гўзал қизлар билан бирга
бўлиб, лаззат олиши учун ўйлаб топилган бир
найрангдир.
Хусндор модел қизларнинг фэшн-индустрия қопқонига
тўхтовсиз оқиб келишини таъминлаш учун "реклама”
деб ном олган яна бир индустрия ишлаб туради.
Ялтироқ журналлар, телевидение, оммавий ахборот
воситалари ва Интернет хою-хашам рекламаси орқали
қизларни модел бўлишга, бойларни эса ана шу
гўзалликка пул сочишга тинимсиз чорлаб туради.
Бунинг устига моделларга бу бизнесда ютуққа эришиш
учун бўйлари қанча бўлиши, тана аъзоларининг
мутаносиблиги ва шакли қандай бўлиши кераклиги
хақида талаблар хам қўйилади. Гўзалликнинг нозиктаъб
билимдонлари фикрича, қизларнинг бирор жойи бу
"қолиплар”га тушмаса, катта пул эвазига аёл танасига
хар қандай ўзгартириш киритишга тайёр пластик
жаррохлар ёрдамга келади.
Иш шунга бориб етдики, хатто болаларга ёшлигиданоқ
модел бизнесининг ботқоғига қандай шўнғиш
ўргатилмоқда. Бунинг учун олдинига "мутахассислар”
оналарга қизларининг имконияти бор-йўқлигини қандай
билиш-аниқлашда маслахат беради. Кейин болалар
кастинги, модел мактаблари ва бошқа тадбирлар
бошланади. Тайёргарликнинг барча босқичларидан
ўтган, юриш, ўзини тутиш ва танасини харакатлантириш
малакасига эришган қизлар гунохлар уммонига шўнғиш
учун подиумларга (намойиш супаларига) ташланишади .
. . ! ! !
Моделларнинг қандай иш бошлашларию, мода оламида
қай тарзда ютуқларга эришишлари хақидаги хикоялари
кишини дахшатга солади.
Собиқ моделнинг дил изхорига қулоқ тутинг: "Одатда
кастингда маъқул келиб қолган қизни агентлар халиги . .
. ўзингиз билган нарса эвазига машхур қилишга ваъда
беради. Қизнинг розилиги олингач, у ишга қабул
қилинади ва модел санъати ўргатила бошланади.
Мураббийлар таълим курсларида мана бу гапни тинмай
уқтиришади: "Агар машхур модел бўлишни истасангиз,
агентлик директорларга қулоқ солинг ва улар нима
дейишса, гарчи бу сизга ёқмаса хам, сўзсиз бажаришга
интилинг”.
Мода агентлари ўртача кўрсаткичларга эга, аммо
итоатгўй ва қайсарлик қилмайдиган қизларининг
Францияга жўнаб кетишгани, у ерда катта пул
топишаётганини мисол қилиб келтиришади. Турли
журналлар ва мода агентликлари буюртмасига кўра
қизлар суратини ишлайдиган фоточилар хам қизларни
шу тариқа "ишлов”дан ўтказишади. Натижада қизлар
рухан хамма нарсага тайёр бўлишади.
Биринчи "кўргазма”ларни конференсияга келган
бизнесменлар учун шахар четидаги дам олиш уйларида
ташкил этишади. Кейин қизларни дам олиш уйидаги
алохида хоналарга бошлаб кириб кетишади. Барча
қизлар билан мижозлар хисоб-китоб қилишади. Ишрат
учун тўланадиган хақ қизлар кийим намойиш этишга
оладиган пулдан ўн баравар кўп бўлади. Кўплаб қизлар
кундузлари урфга кирган кийимларни намойиш қилиш,
кечқурунлари эса "топшириқ” бажаришга
мажбурдирлар. Улар билан шафқатсизларча муомала
қилиш холлари хам тез-тез учрайди.
Модел бизнесида очиқ-ойдин фохишабозлик кўлами
табиий офат миқёсларига тенглашиб бўлди.
Агентликларда даромаднинг яширин манбалари, яъни
"хамрохлик хизмати” (эскорт - услуги) деган нарсалар
бор. Машхур шахслар ва бадавлат кишилар қандайдир
кеча ва базмларда ўзларига хамрохлик қиладиган модел
агентлиги гўзалларига катта пул тўлашади. Бу пулнинг
анчагина қисми агентликка кетади. Кўп холларда бундай
базмлар қаттиқ гунох хисобланган зино (никохсиз
қўшилиш) билан тугайди.
Бу соханинг билимдонлари модел бизнесида жиддий
ютуқларга эришмоқчи бўлган қизларга хаёли, одобли,
иззат-нафс эгаси бўлиш кабиларни унутишни, аксинча
ўзида очкўзлик ва енгилтаклик хислатларини
шакллантиришни маслахат беришади. Акс холда бу
бизнесда чўққига чиқиш амри махол. Агар чўққини
кўзласангиз, қартайган, аммо баобрў амакиларнинг
тўшаги орқали ўтишингиз шарт. Агар бу сохага кирган
қиз ўзининг ахлоқий қиёфаси хақида қайғурадиган
бўлса, унга мода бизнесида ўрин йўқ, фақат ойлик
маошга кўниб яшашга махкум


Раздел: Стихи / Рассказы
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
КОММЕНТАРИИ НА САЙТЕ
ДОБАВИТЬ КОММЕНТАРИЙ
Имя:*
E-Mail:*
b i u color hide l c r
emo
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.