Бир аёл одамлар орасида боласини қаттиқ урар экан... Бола қаттиқ зарбаларга чидаб ҳеч йиғламас экан...
Орадан йиллар ўтибди, одатдагидек Она боласини одамлар орасида урганида, бу сафар бола қаттиқ йиғлаб юборибди...
Одамлар ажабланиб:
- Эй йигитча, олдинлари онангиз сизни калтаклаганларида миқ этмасдингизу, нега бугун кўзларингизга ёш олдингиз?-деб сўрагаларида.
Йититча йиғлаб:
-Онамнинг кексайиб қолганларини ҳис қилиб қолдим, чунки зарбалари аввалдагидек қаттиқ бўлмай қолибди,- деб жавоб берган экан...!