Отанинг дуоси ўқ (1-қисм)

  • Жалоба на материал
  • Автор: TezkorPRO
  • Дата: 18.01.2016
  • Просмотров : 377
  • Коммент: 0
Кадимда, аниқроғи ХIII асрда Тошкентда Эт емас эшон деб аталган нафаси ўткир авлиё яшаб ўтган. У ҳалқ орасида катта ҳурматга ва эътиборга лойиқ инсон бўлган. Мен шу одам билан боғлиқ бир воқеани диққатингизга ҳавола қилмоқдаман.Бир куни Эт емас эшон кўчада кетаётганди. Бу пайтларда унинг ёши қирқ-қирқ беш орасида эди. Ёнида кенжаси, етти ёшга қадам қўйган ўғилчаси ҳам бор эди. У жажжи фарзанди билан суҳбатлашиб борар, унинг ширин тилини, антиқа гапларини эшитиб яйрарди. Шундай дамда рўпарасидан келаётган бир гавдалик йигитнинг ўзига катта эътибор қилиб қараётганини ҳис этди. Яқинлашишганда, у дарҳол салом берди. Эт емас эшон алик олди. Нотаниш одам тўхтади-да, ялингансимон сўз қотди:
– Эшон ота, узр, сизга бир саволим бор эди, айтсам майлими?
– Майли, бўтам, бемалол сўрайверинг.
Шунда йигит бундай деди:
– Менинг жуфти ҳалолим бор. Тўрт йилдан бери никоҳдамиз. Жуда яхши, аҳил, иноқ яшаяпмиз. Лекин, турмушимизни бир нарса хира қилиб турибди. Яъни, шу муддат ичида ҳеч фарзандлик бўлмадик. Аёлимни жуда яхши кўраман. Бошқа хотин олгим йўқ. Сиз жуда ўткир нафасли эшонсиз, мени дуо қилинг, Яратган менга ҳам зурёд берсин!
Эт емас эшон сўради:
– Исмингиз нима, йигит?
– Абдували. Отамнинг исми Абдураҳмон.
– Жуда соз, Абдували Абдураҳмон ўғли. Мен кўчада ҳам дуо қилишим мумкин – таъсири бўлади, лекин уйда бамайлихотир ўтириб, қуръон сураларидан ўқиб дуо қилиш ўткирроқ бўлади. Шунинг учун, кечки пайт, шомдан ярим соат аввал хонадонимга келинг. Қўлингизда иккита нон бўлсин. Биласизми, қаерда яшашимни?
– Ҳа, эшитганман, Камолон маҳалласидансиз, топиб оламан.
– У холда сизни кутаман.
Йигит айтилган пайтда эшоннинг эшигини тақиллатди. Уни ўзи кутиб олди ва ҳужрасига таклиф қилди. Хонага кирилиб, жойлашилиб, фотиҳа ўқилгач, Абдували Абдураҳмон ўғли олиб келган нонларини хонтахта устига қўйди.
– Абдували! – деди Эт емас эшон . – Энди бундай гап, завжангизнинг исмини ва ёшини айтинг.
У айтди.
– Ўзингиз неча ёшдасиз? – сўради эшон.
– Йигирма бешда, – деди йигит. |Uzbeklar.net|
– У холда, – деди эшон, – ҳозир мен дуолар ўқийман ва Яратган Зотдан сизга зурёд сўрайман. Шундан сўнг, барча айтганларимни қилишингиз шарт! Розимисиз?
Йигит, кўзлари чақнаб, улкан умид жавоб берди:
– Албатта, розиман! Барча топшириқларингизни бекам-у кўст бажараман!
Эшон кўзларини юмиб дуолар ўқий бошлади. Шу жараёнда у макаммал эгаллаган илми ғайб боис унга Абдували билан боғлиқ барча ҳолатлар аёнлашди:
“Йигит бундан бир неча йил аввал, ўн етти ёшлик пайтида, бўйи ўсиб, елкалари кенгайиб, билаклари айни кучга кирган вақтда, ўз отасини яхшилаб урган. Аямай, бутун жон-жаҳди билан дўппослаган. Натижада, ота бечора касал бўлиб ётиб қолган. Унга на хотини ва на фарзанди ёрдам қўлини чўзишган. Табиб ҳам чақиришмаган. Бир неча кун ўтиб, ота тилдан қолган. Шу тахлит сўз деёлмай, хотини ва ўғлига керак бўлмай қолиб, синглисининг уйига ўтиб, у ерда икки йилдан сўнг, вафот этган.


Раздел: Стихи / Рассказы
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
КОММЕНТАРИИ НА САЙТЕ
ДОБАВИТЬ КОММЕНТАРИЙ
Имя:*
E-Mail:*
b i u color hide l c r
emo
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.