Отанинг дуоси ўқ (2-қисм)

  • Жалоба на материал
  • Автор: TezkorPRO
  • Дата: 18.01.2016
  • Просмотров : 375
  • Коммент: 0
Шу вақт оралиғида у ота, не ҳасратда, анча муддат фарзанд кўрмай юриб, охир-оқибатда, Оллоҳдан сўрайвериб, дунёга келган, катта эътимод ва умидлар билан катта қилган фарзандининг ўзига қўл кўтарганини руҳан кўтара олмаган. Ва Яратгандан сўраганки, бу, ўз отасига қўл кўтарган ўғил асло бола-чақали бўлмасин! Мутлоқ Буюк Зот мискин отанинг дуосини қабул қилган.”
“Демак, Абдували яна кўп бор уйланса ҳам, барибир, нияти амалга ошмайди… – ўйлади Эт емас эшон. Ва ҳар эҳтимолга қарши, Яратган Зотдан илтимос қилди: “Бу йигитнинг гуноҳидан ўт ва унга зурёд бер!” Шу заҳотиёқ унинг дилида ғайбдан бир фикр пайдо бўлди: “Майли, сен сўрасанг, ҳурматинг ҳаққи, илтижоинг ижобат қилинади, лекин ўша туғилажак фарзанд катта бўлгач, ўз отасини ўлдиради!”
Эшон бу йигитга нима дейишни билмай бироз лол қотди. Ниҳоят, тили калимага келди:
– Абдували! Сиз жуда катта гуноҳ қилган экансиз – ўз дадангизни дўппослаган экансиз. Шунинг учун, жазо тортаяпсиз.Йигит жавоб берди:
– Отам шунга лойиқ одам эди. У мени ёш болалигимда урарди.
– Нимага урарди?
– Иш буюрарди, мен қилмасдим. Иш қилишдан кўра кўчага чиқиб, болалар билан ўйнашни хуш кўрардим. Мактабга борганимда, яхши ўқимасам, бақирарди. Калтаклар еганимда қасд қилган эдим: “Катта бўлиб кучга кирсам, мен ҳам сени шунақа ураманки, афсуслар қиласан!”, деб дилимга туккандим.
– Онангиз индамаганмилар, урганингизда? |Uzbeklar.net|
– Гапирганлар: “Ур-ур! Аямай ур, даданг мени ёш келинлигимда онасининг сўзига кириб, роса қийнаган, ўчларимни ол!”, деганлар.
– Тушунарли.
Йигит сўради:
– Бу ҳолатнинг фарзандли бўлиш-бўлмаслигимга нима даҳли бор?
– Дадангиз… калтакланиб, тилдан қолиб, касал бўлиб ётганларида, сизга узоқ умр тилаганлар. |Uzbeklar.net|
– Нега? Менинг умрим қисқа бўлиши бўлиши ҳам мумкинми?
– Ҳа.
– Сабаби нима?
– Шу ёшга кириб, ҳали ҳам тушунмадингизми? Ўз отасини калтаклаганлар, жабр-зулм етказиб, унинг умрига зомин бўлганларнинг умри узоқ бўлмайди.
– Нега? Мен фақат ўз ўчимни олганман, холос.
– Ота-онадан ўч олинмайди.
– Энди, мен бефарзандликка маҳкумманми? Ҳеч қандай йўли йўқми?
– Бир йўл бор, лекин у заволли йўл.
– Айтинг, Эшон ота! Заволли бўлса ҳам майли…
– Мен дуолар қиламан, Яратгандан сўрайман. Оилангизда ўғил фарзанд туғилади, лекин у улғайгач, сизни ўлдиради… Шуни истайсизми?


Раздел: Стихи / Рассказы
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
КОММЕНТАРИИ НА САЙТЕ
ДОБАВИТЬ КОММЕНТАРИЙ
Имя:*
E-Mail:*
b i u color hide l c r
emo
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.