Отанинг дуоси ўқ (3-қисм)

  • Жалоба на материал
  • Автор: TezkorPRO
  • Дата: 18.01.2016
  • Просмотров : 431
  • Коммент: 0
Йигитнинг кўзлари олайди, қорачиқлари кенгайди, юзлари қизарди ва ўзини аранг босиб, оҳиста сўради:
– Сиз буни қаердан биласиз?
– Сизнинг дадангизни урганингизни қаердан билган бўлсам, худди ўша ердан.
Йигит бошини эгди. Чуқур хўрсинди. Тин олди ва сўз қотди.
– Ўртоқларим ва бошқа таниш кимсалар орқамдан гапирадилар, Абдувалининг йигитлик қуввати йўқ, у – бичилган ҳўкизми-ей, ҳезалакми-ей ва яна турли уйдирмаларни сўзлайдилар. Жуда сиқилиб кетдим…
– Парво қилманг. Дадангизнинг руҳидан, сўнг Яратгандан авф сўранг! Ва индамай яшай беринг. Бефарзандлик – сизга берилган жазо. Чидашдан бошқа иложингиз йўқ. Бошқа хотинга уйланишдан ҳам наф бўлмайди.
Йигит яна бир муддат ҳаёл сурди ва ниҳоят сўради:
– Эшон ота! Қўй сўйсам, ҳалққа эҳсон берсам, гуноҳларимни кечиришини сўрасам, фойдаси тегармикан?
– Йўқ. Мен сизга тушунтирдим-ку. Лекин, бундан кейин ҳеч кимнинг дилини сабабсиз оғритманг ва ранжитманг, ҳалол яшанг. Келгусида асқотади.
– Айтгандай, мен дуо қилсам – фарзандлик бўласан, лекин у катта бўлгач, сени ўлдиради, дедингиз-а?!
– Ҳа.
– Майли, мен розиман.
– Нимага розисиз?
– Майли, фарзандлик бўлай, у катта бўлсин. У ёғига нима гап, нима сўз? Балки, ўша пайтга келиб, гуноҳим кечирилар! Ҳар куни шуни сўрайман. |Uzbeklar.net|
– Сиз энг улкан ғазабга ва кучли қаҳрга учраган кимсасиз! Отанинг дуоси – ўқ! Узилган ўқни қайтариб бўлмайди. Сизга ҳеч қандай дуо ва илтижо ёрдам бермайди!
Шундай гавдали, вужуди куч-қувватга тўлиқ йигитнинг кўзларидан милдир-милдир ёш оқди. У бу ҳолатни беркитишга уринмади ҳам. Кейин, дастрўмоли билан ёшларини артди ва мўлтираган кўзларини эшонга қаратди.– Майли, эшон ота! Мени дуо қилинг, фарзандлик бўлай ва у мени ўлдирсин. Мен энди тушундим, ўз отасини уриш, дўппослашнинг оқибати оғир бўлишини. Онам ҳам мени гиж-гижлаганди. Ҳозир ҳам дадамнинг гўрига ғишт қалайди. Мен аҳмоқ эканман. Менинг жазоим шу. Дуо қилинг, мингдан минг розиман.
Унинг гаплари ҳис-ҳаяжонга, ғам-аламга тўлиқ эди. Эт емас эшон унга индамай бир вақт қараб турди-да, сўз қотди.
– Яхши, фақат бир шартим бор.
– Айтинг, мен барча шартингизга розиман.
– Сизга уч кун муҳлат бераман. Ҳар томонлама ўйлаб кўринг. Келсангиз, дуо қиламан. Келмасангиз, шу тахлит яшаб юраверинг.
– Майли, эшон ота! – деди у оғир тин олиб ва ўрнидан турди.
– Мана бу олиб келган нонларингизни ола кетинг. Уч кун ўтиб, мабодо ташриф буюришга қарор қилсангиз, яна олиб келасиз, – деди Эт емас эшон.
Йигит бу сўзларга тушунмай, бир оз вақт ҳайрон бўлиб турди-да, сўнг нонларни қўлтиғига қистириб чиқиб кетди.


Раздел: Стихи / Рассказы
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
КОММЕНТАРИИ НА САЙТЕ
ДОБАВИТЬ КОММЕНТАРИЙ
Имя:*
E-Mail:*
b i u color hide l c r
emo
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.