Отанинг дуоси ўқ (4-қисм)

  • Жалоба на материал
  • Автор: TezkorPRO
  • Дата: 18.01.2016
  • Просмотров : 399
  • Коммент: 0
Орадан уч кун ўтди. Шомдан ярим соат аввал Эт емас эшоннинг эшиги тақиллади. Унинг ўзи бориб очди. Рўпарада ўша йигит турарди – Абдували Абдураҳмон ўғли. Кўзлари ичига кириб кетибди. Ранги сарғайибди.
У салом берди ва сўз қотди.
– Эшон ота! Мен сиздан дуо олишга келдим.
– Қандай дуо? – алик олгач, сўради Эт емас эшон. У бу йигит бошқа келмаса керак, деган фикрда бўлиб, унинг келишини кутмаганди.
– Фарзандлик бўлиш дуоси-да!
Эшон бошини эгди.
– Бунинг оқибати нима бўлишини айтгандим-ку! Наҳотки, англамадингиз?
– Тушунганман. Уч кун муҳлат бергандингиз, ўйлаб кўришга.
– Фикрладингизми?
– Ҳа. Бир қарорга келдим. Сиз менинг кўзимни очдингиз. Ўз отасини уриш, дўппослаш жуда оғир гуноҳлигини чуқур англадим. Энди, бу юк билан тинч ва бамайлихотир яшашим қийин. Шунинг учун, майли, мен ўз қотилимни катта қилай. Ва у менинг жазоимни берсин. Шу ҳис билан яшаш менга енгилроқ.
Эт емас эшон унга тикилиб қаради. Сўзлари чин дилидан чиқарди. Йигит яна кўзларини мўлтиратди.
– Эшон ота! Илтимос, дуоингизга муштоқман!
– Кейин афсус қилмайсизми?
– Қарорим қатъий…
– У ҳолда, ичкарига мархамат қилинг! – деди у ниҳоят.
Эт емас эшон унинг олиб келган икки нонни ушлаб дуо ўқиди ва буларни эр-хотин бирга танаввул қилишлари кераклигини айтди.
Ушбу воқеадан бир йилча вақт ўтач, Абдувалининг қувончи ичига сиғмай қолди, сабаби – у ўғиллик бўлганди. У бу ҳақда бутун оламга бу ҳақда жар солишни истарди. Мана, кўрсинлар, билсинлар, унинг тўрт мучаси соғ! Унинг ҳам фарзанди бор.
Абдували қўй сўйди ва маҳалласидаги қарияларни, яқин биродарларини уйига чорлаб, кичик бўлса-да, ақиқа тўйи ўтказди. |Uzbeklar.net|
Ёш ота улғаяётган фарзандини ер-у кўкка ишонмас, хотинидан кўра ўзи унинг атрофида парвона эди. Унинг бу қилиқларидан онасининг энсаси қотди. “Бунча чақалоққа ёпишдинг? Болага қараш эркакларнинг иши эмас! У йиғлайдими, думалайдими, керакмас нарсани оғзига соладими, барибир катта бўлаверади…”
Лекин, Абдували бу гапларга парво қилмасди. У дилида яширинган афсус-надомат билан ўғлини соғлом, одобли, одамларга меҳрибон қилиб тарбиялашга аҳд қилган эди.
Ўғли бир ёшдан ошгач, юриб кетди ва бийрон тили чиқди. “Адда, адда…” – дейдиган бўлди. Абдували бундан жуда яйрарди. “Менинг ҳам тилим чиққанда, отам ҳам шундай қувонган бўлса керак…”, ўйларди у шунда.Фарзанд уч-тўрт яшар бўлганда, жуда ҳаракатчан, бир жойда тиниб ўтиролмайдиган бўлди. Отаси эса унинг ёнида юрар, салбий тасодифлардан ҳимоя қиларди. Нимани истаса, ўшани берар, эркалатар, койимас эди. Хаттоки, ҳазиллашиб ҳам ҳеч қаерига шапатиламасди. Лекин, нотўғри қилиқлар қилса, буларнинг нотўғри эканлигини оҳиста тушунтирарди.
Фарзанд етти ёшга кирди, Абдували уни шаҳардаги энг жиддий ва билимдон мактабдорга берди. Дарсхона узоқроқ бўлгани учун, эринмай ўзи олиб борар ва қайтариб етаклаб келарди. Ўғли жуда яхши ўқий бошлади.


Раздел: Стихи / Рассказы
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
КОММЕНТАРИИ НА САЙТЕ
ДОБАВИТЬ КОММЕНТАРИЙ
Имя:*
E-Mail:*
b i u color hide l c r
emo
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.