СЕВГИ ҲАҚИДА ШЕЪР.

  • Жалоба на материал
  • Автор: TezkorPRO
  • Дата: 13.01.2016
  • Просмотров : 403
  • Коммент: 0
Хотиранг ёмонми, айт?!
Гап эсингда қолмайди.
Чин дилдан севган одам
"Севаман” деёлмайди.
Айтса обрў кетади,
Айтмаса куяр юрак.
Минг бор "севаман” деган
Чиндан севмаса керак.
Кўнглим бироз сабр қил,
Кўнглига меҳр солар.
Айтма, қарашларингдан
Ўзи тушуниб олар.
Фақат ҳуда-беҳуда
Олдига бораверма.
Йўлларига кўз тикиб,
Мунғайиб қолаверма.
Ахир яхши қиз-ку у,
Момоси Кумуш, Лайли.
Яхшилар авлодидан
Ёмон одам чиқмайди.
Бўрондай сев, тўфондай
Бошқаси ортда қолсин.
Айтма, қарашларингдан
Ўзи тушуниб олсин.
Гапирсанг "ҳаммасини
Тушунаман, дейди у.
Ахир ҳаммаси эртак,
Ҳушимдаман”, дейди у.
Ҳозир замон ўзгача,
Беҳуд дилни сиқасан.
Қизларга севдим десанг
Эртакчига чиқасан.
Қадри кетган севгининг,
Қадрсиз қилган ёнсин.
Ўзига ишонмас қиз,
Сенга қандай ишонсин.
Ҳайқир, чорла "Ошиқлар
Кўрининг, қайдасанлар?”.
Ҳижрон ўтида куйсин
Бахт қушин ҳайдаганлар.
Кўрмайин юзида ғам
Ё армоннинг таъмасин.
Чин дилдан севишганлар
"Севаман” деёлмасин.


Раздел: Стихи / Рассказы
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
КОММЕНТАРИИ НА САЙТЕ
ДОБАВИТЬ КОММЕНТАРИЙ
Имя:*
E-Mail:*
b i u color hide l c r
emo
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.