Хонанда туғилган кунини дўстлари даврасида нишонлади, деб хабар берди Lady.mail.ru нашри.
Россиялик хонанда Валерия 49 ёшга тўлганини нишонлади. Уни табриклаш учун жуда кўп дўстлари йиғилди, шу жумладан Яна Рудковская ва Кристина Орбакайтелар ҳам ташриф буюрди.
“Азизим, Лера! Туғилган кунинг муборак бўлсин! Сен ўта ёрқин, иқтидорли, гўзал инсонсан! Биз сени барча “уммонларинг”, “шаршараларинг” билан бирга севамиз, чунки уларни севмасликнинг иложи йўқ. Сени жуда яхши кўрганимдан мазали тортингдан татиб кўриш учун шошилиб, олдингга йўл олдим!”, — деб ёзди Яна Рудковская ўзининг Instagram саҳифасида.
Тадбир Москва шаҳрининг Патриарших пруддаги ресторанларидан бирида бўлиб ўтди. Унда Валериянинг барча оила аъзолари: қизи Анна Шульгина, ўғиллари Артёмий ва Арсенийлар (Арсений севган қизи
...
Читать дальше »