Кўчирмакаш хонандалар қаторига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳам қўшилди.
Бугун ўзбек шоу-бизнесида яратилаётган бирор қўшиқни мақтаб, яхши чиқибди, дейишга ҳам қўрқиб қолгансан киши. Зум ўтмай ўша қўшиқ хориждан ўғирланган бўлиб чиқяпти.
Бироз аввал Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг "Жавоб бер” номли қўшиғини 2016 йилнинг илк хит таронаси сифатида эътироф этиб, қўшиқ Райҳонга янги омадлар олиб келиши мумкинлигини айтган эдик. Буни қарангки, бу қўшиқ ҳам хорижлик хонандалар Том Боксер ва Антониянинг "Морена” номли қўшиғига икки томчи сувдек ўхшаш бўлиб чиқди. Наҳотки, Райҳон ўғирликка қўл урган бўлса? Қўшиқни тажрибали мутахассислар ва бастакорларга эшиттириб кўрганимизда, "Жавоб бер” айнан "Морена”дан олинганига ҳеч шубҳа йўқлиги айтилди.
Яқинда Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон, "Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора, хонандалар Шаҳ
...
Читать дальше »