Фарғонанинг чекка бир қишлоғида, эр-хотин тўйдан
кеч қайтишаётган эди. Теракзорлар адоғида,
чакалакзор бошланган жойда кўриб қолишди уни.
Кичкинагина экан. Оёқчалари ҳам миттигина.
Тупроқни чангаллаб олибди, елкасида иккита
қанотчаси ҳам бор, учидаги парлари шундоққина
лойга беланиб, шалвираб тушибди. Бир қаноти
ғайриоддий қайрилган, хуллас, ғужанак бўлиб ётар
эди.
Боягина ёмғир ёғиб ўтган, томчилари ҳозир
теракларнинг, буталарнинг баргларида туриб
қолган эди. Ерлар лой, мана шу лою балчиқ аро,
теграсида турли ўт-ўланлар ўсган тупроқ йўлнинг
қоқ ўртасида ночоргина ётар эди бояқиш.
– Вой, анавини қаранг! – деди хотин, уни кўриб. Бир
нималарни ўзича тўнғиллаб келаётган эр «Бор-э»
деди, кейин барибирам хотинининг гапига кириб, у
кўрсатган томонга қаради-да «Ия» деб юборди
кўзларига ишонмасдан. Ҳали мислсиз
қаҳрамонликлар кўрсатиб, қишлоқ аҳлини лол
қо
...
Читать дальше »